Бўкага ўзгача қиёфа киритган экопарк ҳақида (фоторепортаж)
Давлатимиз раҳбари илгари сурган Бешта ташаббус доирасида Бўка тумани марказида Маданият ва маърифат экопарки барпо этилди.
Бу ерда Бешта ташаббуснинг барчаси мужассамлашган. Замонавий кутубхона ҳамда китоб ўқиш учун сокин жойлар, компьютер ўйинлари учун майдонлар, Wi-Fi ҳудудлари ташкил этилган. Ёпиқ амфитеатр, кафелар қурилган. Универсал спорт майдонида воркаут ва бадантарбия, мини футбол, бадминтон, стол тенниси ва бошқа спорт турлари билан шуғулланиш учун кенг шароит яратилган. Велосипед, самокат, скейтборд ва роликлар ижараси ҳам йўлга қўйилган. Мажмуа ҳар ойда ўртача 6 минг нафар йигит-қизни жалб қилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter