Бўкада рақамли технологиялар ўқув маркази очилди (видео+фоторепортаж)
Бўка шаҳрида навбатдаги Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.
Президентимиз илгари сурган беш ташаббуснинг учинчиси — аҳоли ва ёшларнинг компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланиш кўникмаларини оширишга мўлжалланган ушбу марказда рақамли технологиялар, дастурлаш технологиялари, киберспорт ўйинлари, коворкинг маркази учун хоналар ажратилган. Марказ энг сўнгги компютер қурилмалари билан таъминланган.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этди. Замонавий кўринишда таъмирланган Бўка туманлараро почта алоқаси тармоғи биносида мижозларга хизмат кўрсатиш савдо офиси ҳам очилди. Республикамизда илк маротаба телекоммуникация ва почта хизматларини бир жойда кўрсатиш учун имконият яратилди. Албатта, бу «Биз — бир оила, биз — бир жамоамиз» шиорининг амалдаги ифодасидир. Энди почта ва телеком ходимлари биргаликда мижозлардан хизматлар учун буюртма олишади.
Бўка туманлараро почта тармоғида 132 нафар ходим меҳнат қилади. Тармоққа қарашли 40 та алоқа бўлими замонавий усулда таъмирланиб, ташриф буюрувчилар учун барча шароитлар яратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter