Божхона органларига қабул қилинган ходимлар мажбурий қайта тайёрловдан ўтади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–755-сон, 18.02.2022 й.) билан «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Шунга кўра, божхона органларининг:
- жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши;
- жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга эканлиги;
- божхона назоратини амалга оширишда махсус восита сифатида хизмат итларидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.
Божхона органларида лавозимлар ва уларга мувофиқ махсус унвонлар Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Қонунда божхона органларига қабул қилинган ходимларнинг мажбурий тартибда бирламчи касбий қайта тайёргарликдан ўтиши кераклиги белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter