«Боинг» Россиядан титан сотиб олишни тўхтатди
«Боинг» компанияси Россиядан титан сотиб олишни тўхтатишини, Москва ва Киевдаги техник бўлимларини ёпишини эълон қилди. Бу ҳақда «Wall Street Journal» хабар берди.
Маълум қилинишича, авиасозлик компанияси шу пайтгача титанга бўлган эҳтиёжининг тахминан учдан бир қисмини Россия таъминоти ҳисобига қоплаб келган.
Бошқа авиасаноат компаниялари сингари, «Боинг» сўнгги ойларда титан захираларини ғамлаб қўйган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter