Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ йиғилишида Украина ҳудудида содир этилган ҳарбий жиноятлар муҳокама қилинмоқда

БМТ йиғилишида Украина ҳудудида содир этилган ҳарбий жиноятлар муҳокама қилинмоқда

Фото: Euronews

Бугун, 27 феврал куни Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг йиллик сессияси иш бошлади. Тадбир кун тартибига Россия уруш бошлаганидан буён Украина ҳудудида содир этилган ҳарбий жиноятларнинг тергови муҳокамаси ҳам киритилган.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ўз нутқида Россиянинг Украинага бостириб кириши «биз бугун гувоҳ бўлаётган энг кўп ҳуқуқ бузилишлари»га олиб келганини, мисли кўрилмаган ўлим, вайронкорлик ва аҳолининг кўчишига сабабчи бўлганини таъкидлади.

Инсон ҳуқуқлари олий комиссари бошқармаси эркаклар, аёллар ва болаларга нисбатан ўнлаб жинсий зўравонликлар содир этилгани бўйича ҳужжатлар тўплади, деди Гутерриш.

У мамлакатлар ҳукуматларини Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (бу йил унинг қабул қилинганига 75 йил тўлади)ни ҳурмат қилишга чақирди, таъкидлашича, уни суиистеъмол қилиш ва нотўғри қўллаш кўп учрамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг