БМТ Ғазодаги ҳолатни «ҳалокатли» деб атади
БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори ўринбосари Карл Скау Ғазо секторидаги ҳолатни тинч аҳоли учун «ҳалокатли» деб атади.
Унинг таъкидлашича, Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари туфайли Ғазо секторига зарур озиқ-овқат ёрдамини етказиб бериш деярли имконсиз бўлиб қолган.
«Ғазонинг марказий ва жанубий қисмида тўқнашувлар кучайгани сабабли тинч аҳоли қурбонлари сони ҳалокатли даражада бўлмоқда», — дейди у.
Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти 7 майдан, яъни Исроил армиясининг минтақада қуруқликдаги амалиёти бошланганидан бери ёпилган. Рафаҳ можаро бошланганидан бери Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун очилган ягона назорат пункти эди. Чегара дарвозаларининг ёпилиши инсонпарварлик ёрдами оқимига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter