Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ бош котиби пандемияда фойда кўрган бойларни солиққа тортишни таклиф этди

БМТ бош котиби пандемияда фойда кўрган бойларни солиққа тортишни таклиф этди

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш камбағал давлатларнинг қарзларини тўлаш учун муддатни кечиктиришни 2022 йилгача узайтиришга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унга кўра, қарз инқирозини айрим қашшоқ мамлакатларни тўловдан озод этиш орқали ҳал қилиш мумкин.

«Мен G20нинг қарздорлик тўловини жорий йил охирига қадар узайтирилишини қўллаб-қувватлайман. Лекин тўловларни 2022 йилгача узайтирсак жуда ҳам яхши бўлар эди», деган Гутерриш ривожланишни молиялаштириш бўйича форумда.

Бундан ташқари, у COVAX вакцинасини тарқатиш механизмини молиялаштиришдаги бўшлиқни бартараф этишга ҳам чақирган.

«Ривожланиш учун ёрдамга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтожлик бор, ушбу лойиҳани молиялаштирувчиларни уни янада кучайтиришга чақираман», деган у.

«Сўнгги маълумотлар шуни кўрсатадики, ўтган йил давомида дунёдаги энг бой одамларнинг бойлиги 5 триллион долларга кўпайган», - дейди бош котиб.

Гуттериш ҳукуматларни ҳаддан ташқари тенгсизликни камайтириш мақсадида пандемия пайтида фойда кўрганларга солиқ солиш масаласини кўриб чиқишга чақирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг