БМТ Бош котиби Гутерриш иккинчи муддатга ҳам номзодини қўймоқчи
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ташкилотни яна беш йил бошқаришга тайёрлиги билдирилган хатни ташкилот Хавфсизлик кенгаши раисига йўллади.
Бош котибнинг амалдаги муддати 2021 йил охирида ниҳоясига етади.
ТАСС хабарига кўра, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Гутерришни қўллаб-қувватлаган.
Эслатиб ўтамиз, бир киши БМТни истаганча муддат бошқариш ҳуқуқига эга, бироқ ҳали ҳеч ким 10 йилдан зиёд ташкилотга раҳбарлик қилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter