Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ бош котиби Ғазода очарчилик бошланишидан огоҳлантирди

БМТ бош котиби Ғазода очарчилик бошланишидан огоҳлантирди

БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг айтишича, Ғазо секторидаги камида 1,1 миллион кишининг озиқ-овқат заҳиралари тугаб қолган ва ҳалокатли очарчилик хавфи остида. Унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.

«Ғазодаги барча фаластинликларнинг ярмидан кўпи, 1,1 миллион киши озиқ-овқат захираларини тўлиқ тугатган ва ҳалокатли очарчилик хавфи остида», деди у.

Унинг сўзларига кўра, «Ғазодаги фаластинликлар даҳшатли ғазаб ва азоб-уқубатларни бошдан кечирмоқда».

«Мен Исроил ҳукуматини Ғазога инсонпарварлик юклари учун тўлиқ ва тўсиқсиз киришни таъминлашга чақираман», деди Гутерриш.

Унинг қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият инсонпарварлик саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторида сўнгги беш ой давомида Исроил бомбардимонлари оқибатида 12300 дан зиёд болалар ҳалок бўлди. Бу охирги тўрт йил ичида бутун дунёдаги урушларда ҳалок бўлган болалар сонидан (12193 нафар) ҳам кўпроқдир.

Мазкур рақамларни очиқлаган БМТнинг Фаластин қочқинлари бўйича бош комиссари Филипп Лаззарини Ғазода зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилган.

Халқаро ташкилот вакили болалар ўлими кўрсаткичининг ошиб бораётганини «ларзага солувчи» ҳолат деб баҳолаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг