Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ агентлиги Aфғонистонга Термиз орқали ёрдам жўнатди

БМТ агентлиги Aфғонистонга Термиз орқали ёрдам жўнатди

Бугун БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги Термиз шаҳридаги Юк ташиш марказидан Aфғонистонга гуманитар ёрдам юкланган юк машиналарини жўнатди.

Юк таркибида 40 тонна зарурий буюмлар бор.

«Биз Ўзбекистон ҳукумати ва Термиздаги маҳаллий ҳамкорларнинг доимий қўллаб-қувватлаётганини қадрлаймиз, бу эса БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлигига энг зарур бўлганда инсонпарварлик ёрдамини тез кўрсатиш имконини беради», деди агентликнинг катта маслаҳатчиси Франк Ремус.

Ремуснинг айтишича, ҳозирда миллионлаб афғонлар озиқ-овқат таъминотидан маҳрум бўлиб, қаҳратон қишга ўта ҳимоясиз бўлган бир пайтда, мамлакатда инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва гуманитар инқирознинг олдини олиш учун шошилинч ёрдам зарур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг