Bloomberg: делта штаммини тўхтатиш учун янги вакцина талаб этилиши мумкин
Коронавируснинг делта штаммининг тарқалишига қарши курашиш учун янги вакциналар керак бўлиши мумкин. Бу ҳақда инглиз олимларининг изланишларига асосланиб Bloomberg нашри маълум қилган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, инфекцияга қарши эмлаш самарадорлиги 49 фоизга, симптомлар ривожланишига қарши таъсир эса 59 фоизгача пастлаган.
Шу муносабат билан, улар бундай кўрсаткичлар COVID-19 делта штаммига қарши алоҳида дори ишлаб чиқишга асос бўлади, деган хулосага келишган. Сабаби вируснинг мутацияси мавжуд вакциналарни самарасиз қилиб қўяди.
Ушбу тадқиқотда 98 мингга яқин киши қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, айни чоғда дунё бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 200 миллиондан ошди. Делта штамми эса бутун жаҳон бўйлаб тарқалишга улгурди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter