Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев Чироқчидаги қишлоққа 100 қоп ун маҳсулотини етказди
Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграмдаги @xushnudbek каналига тушган реклама маблағлари ҳисобидан ўзи туғилиб ўсган Чироқчи тумани аҳолисига 100 қоп ун маҳсулотини етказди.
Хушнудбек юборган ун маҳсулоти Чироқчи туманидаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига олиб келинган. Талаб даражасидаги дизенфекция ишлари амалга оширилгандан сўнг олис қишлоқлардаги эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам қўшилган ҳолда етказилади.
Аввалроқ ҳам блогер «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига 30 млн сўмни ўтказиб берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter