Биз севиб истеъмол қиладиган энг хавфли 3 маҳсулот
Диетолог Ольга Деккер оддий, лекин ниҳоятда зарарли учта маҳсулотни маълум қилди. Мутахассис уларни «Instagram»даги саҳифасида санаб ўтган.
Ҳолва соғлиқ ва қомат учун хавфли маҳсулотлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Унга жуда кўп шакар қўшилгани боис 100 граммида 522 килокалория мавжуд. Шу сабабли, ҳолвани ортиқча истеъмол қилиш ва бунинг натижасида ортиқча вазн орттириш осон. Деккер унинг ўрнига шакарсиз ҳолвани тавсия этади.
Печенье зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатида иккинчи поғонадан жой олди. Диетологнинг сўзларига кўра, олий навли ун, ёғ ва шакар бу маҳсулотнинг калориясини ошириб юборади. Устига-устак, печенье инсулин миқдорини ошириб, озишга халақит қилади.
Рўйхатдаги охирги ўринни какао эгаллади.
«Бундай какао фойдали эмас, чунки таркибида углеводлар шарбат ва газланган ичимликлардан кўра кўпроқ», — дейди Деккер.
Унинг фикрича, «тўғри» какао оз миқдорда шакар қўшилган какао кукунидан олинган сутдан тайёрланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter