Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Какао кўз учун фойдали бўлиб чиқди

Какао кўз учун фойдали бўлиб чиқди

Фото: «Shutterstock/FOTODOM / Hans Geel»

Какао кукуни кўриш қобилиятини ошириши мумкин, дея Мадриднинг Комплутенсе университети (UCM) ва ИКТAНA (CSIC озиқланиш ва овқатланиш фан ва технологиялари институти) олимлари аниқладилар. Functional Foods хабарига кўра, бу унинг таркибидаги махсус моддалар билан боғлиқ.

Илмий иш муаллифлари икки бирикманинг организмга таъсирини таҳлил қилишди: флаваноллар (улар какаода мавжуд) ва антосиянинлар (улар қизил меваларда мавжуд).

Кўнгиллилардан сутли какао, реза мевали ёки умуман қўшимчаларсиз бир стакан ичимлик ичиш сўралди. Уларнинг кўриш қобилиятини текшириш учун тўғрисида тўрт метр масофада ёруғликда ҳам, ғира-ширада ҳам ишлайдиган диаграммалар ўрнатилди.

«Самараси ҳақиқийдир ва биз олган натижалар муайян популяцияларда кўриш қобилияти ва диққат-эътиборни яхшилашга ёрдам берадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин», — деб таъкидладилар муаллифлар.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, флаваноллар нерв тизимини рағбатлантиради, диққат ва визуал хотирани ошириб, ҳатто кўриш қобилиятини яхшилайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг