Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Битта давлат инспекцияси тугатилмоқда

Битта давлат инспекцияси тугатилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Шавкат Мирзиёев имзолаган ҳужжатлар билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилмоқда.

Агентлик зиммасига ўсимликлар ҳимояси соҳасида комплекс назорат тизимини ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро стандарт талаблари бўйича етиштириш ва фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш вазифаси юклатилмоқда.

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва унинг ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖлари ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси тугатилмоқда.

Ушбу соҳадаги тадбиркорлик субъектлари Давлат томонидан 2024 йил 31 декабрга қадар қўллаб-қувватланади. Масалан, суммаси 10 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 баробаридан ошмайдиган миллий валютада ажратиладиган кредитлар учун фоиз тўловларининг харажатлари, Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 7 фоиз пунктдан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Шунингдек, «Агробанк» АТБ томонидан тадбиркорлик субъектлари томонидан лабораторияларни ташкил этиш, ускуна ва техникаларни сотиб олиш ҳамда айланма маблағлари учун 200 млрд сўмлик кредит линияси очилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг