«Биржа нималигини билмайдиган ҳокимлар бор» — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев биржа савдоларига бағишланган йиғилишда айрим туман ҳокимларини танқид қилган.
«Ҳудудларнинг биржа савдоларидаги иштирокини кенгайтириш бўйича ҳокимларнинг иш режаси билан танишиб чиқдим. Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масалани ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор», деган давлат раҳбари
Шу боис ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимига:
- ўз ҳудудидаги тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қилиш;
- аниқ турдаги ва миқдордаги маҳсулотларни биржага олиб чиқиш бўйича ойма-ой режаларини тасдиқлаш топширилган.
Соҳа учун ҳар йили камида мингта мутахассис тайёрлаб, уларнинг бандлигини таъминлаши зарурлиги айтилган. Бунда камида 100 та ногиронлиги бор ёшларни бепул ўқитиб, соҳада ишга қабул қилиш топширилган.
Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг мавзу юзасидан ҳисоботлари эшитилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter