Биринчи буклама ноутбук сотувга чиқди (фото, видео)
«Lenovo» компанияси планшет ва ноутбук имкониятларини жамлаган, дунёдаги илк букланувчи ноутбукка (ThinkPad X1 Fold) буюртма олишни бошлади.
Ушбу ноутбук тақдимоти 2020 йилнинг январь ойида ўтказилганди.
Худди «Samsung Galaxy Fold» смартфони каби, «ThinkPad X1 Fold» ҳам букилади, аммо OLED-дисплейи анчагина катта (13,3 дюйм).
Тўлиқ ёйиб қўйилса, улкан планшетга айланади.
Мосламага қўйиб, симсиз клавиатура уласангиз — ноутбук.
90 даражага букласангиз — мини-ноутбук, дисплейнинг қуйи қисмида экран клавиатураси пайдо бўлади.
«Lenovo» тақдим этган «планшетбук»нинг техник имкониятлари ҳам юқори: 11-авлод Intel процесори, USB-C учун иккита порт, сим-карталар учун слот, 8 ГБ тезкор хотира, 1 ТБгача ички хотира, 50 ватт-соатлик аккумулятор. Шунингдек, 5G-тармоққа уланиш имконияти.
«The Verge» ёзишича, АҚШда «X1 Fold»га буюртма бериш — $2499. Компания буюртмаларни 4-5 ҳафта ичида етказишни бошлашини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter