Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бирданига иккита ниқоб тақишнинг фойда-зарари

Бирданига иккита ниқоб тақишнинг фойда-зарари

Фото: «РИА»

Америкалик баъзи амалдорлар, жумладан, AҚШ президенти Жо Байден коронавирус инфекциясига қарши бир эмас, бирданига иккита ниқоб тақади: 95-сонли респиратор устига матоли ниқобни тақиб олишади. Бундай эҳтиёткорлик салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, дея «РИA Новости»га изоҳ берди Исроилдаги «Шамар Aсаф А-Рофе» шифохонасининг терапия бўлими раҳбари, шифокор-инфекционист Галина Гольцман.

COVID-19дан кундалик ҳимояланиш учун стандарт жарроҳлик ниқобларидан фойдаланиш кифоя, деб ҳисоблайди у. Вирусли инфекцияни юқтирган одам билан бевосита алоқада бўлганда 95-сонли респиратордан фойдаланиш зарур.

«Респиратор аломатлари бўлган беморни даволаганда, касалликни юқтирган одам билан мулоқот қилганда ёки шундай одамни муолажа қилганда 95-сонли ниқобдан фойдаланган маъқул», — деди Галина Гольцман.

Шубҳасиз, биттасига қараганда иккита ниқоб вирус зарраларини камроқ ўтказади, аммо бундай икки карра ҳимояда одам кислородни ҳам камроқ олади, деб тушунтирди у.

Ўз навбатида, кислород етишмаслиги ва ортиқча карбонат ангидрид уйқучанлик ва чарчоқнинг кучайишига олиб келади, дея қўшимча қилди шифокор.

«Одам нафас олганда карбонат ангидрид газини чиқаради. Бурун атрофида карбонат ангидрид миқдори кўпайиб кетади. Бу эса ўз навбатида чарчоқ ва уйқучанликни чақириб, қонда карбонат ангидрид кўпайишига олиб келиши мумкин», — дея таъкидлади Галина Гольцман.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг