Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ёшли қизалоғини 5 минг долларга сотаётган эр-хотин қўлга тушди

Бир ёшли қизалоғини 5 минг долларга сотаётган эр-хотин қўлга тушди

Тошкентда эр-хотин ўзларининг бир ёшли фарзандини 5000 АҚШ долларга сотмоқчи бўлишди. Бу ҳақда «Марказий студия» кўрсатувида маълум қилинган.

«Менга Алиса қўнғироқ қилиб, кўришишни таклиф қилди. Биз кўришдик ва у мени фарзандимни асраб олмоқчи эканлигини билдирди. Мен эса унга турмуш ўртоғим билан гаплашиб олишим кераклигини айтдим. Эрим рад жавобини берди. Кейин у бизга 5000 доллар пул таклиф қилди. Ўйлаб кўриб, унинг қандай шароитда яшаши билан танишгач биз рози бўлдик», — дейди боланинг онаси.

Айтиб ўтилишича эр-хотинлар иккаласи ҳам меҳрибонлик уйида улғайган. Ўзларининг бир ёшли фарзандини сотишга сабаб қилиб карантин давридаги қийинчиликларни кўрсатишган.

«Карантин даврида бизга қийин бўлди. Ишимиз ҳам йўқ эди. Маҳалладан ёрдам сўрадик, аммо ёрдам беришмади», — дейди эркак.

Эркакка нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» бандига асосан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Боланинг онасига тайинланган жазо уч йиллик синов муддатига алмаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг