Бир йил ичида Ўзбекистонда қанча қурилиш компанияси очилгани маълум бўлди
2023 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида 52 819 та корхона рўйхатдан ўтган. Бу рақам ўтган йилгига қараганда 4 мингдан зиёдга кўпроқ. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Уларнинг ўсиш суръати 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 8,6 фоизга ошган.
Сўнгги йилларнинг мос даврида ушбу соҳада рўйхатдан ўтган корхоналар динамикаси қуйидагича:
2019 йилда – 37 624 та
2020 йилда – 42 610 та
2021 йилда – 47 635 та
2022 йилда – 48 647 та
2023 йилда – 52 819 та
Аввалроқ Статистика агентлиги қайси вилоятларда отлар кўплиги бўйича маълумот берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter