Бир ярим йилда 2,7 млрд. сўмни «туя қилган» мансабдорларга жиноят иши очилди
Хоразм вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. Унга кўра, маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда инжиниринг компаниясида озмунча қаллобликлар аниқлангани йўқ. Яъниким, тендер савдоларисиз 41 та ҳолатда (яна денг, зарур техника воситалари, молиявий аҳволи, ишчи кучи ва бошқа имкониятлари бўлмаган пудратчи ташкилотларга!) қурилиш объектлари топшириб юборилган. Бундан ташқари, ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш ва таъмирлаш ишларини ҳужжатларда қўшиб ёзиш орқали 2019-2020 йилларда жами 2,7 млрд. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва «растрата» қилиш йўли билан талон-тарож қилишган...
Айни пайтда Хоразм вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter