«Бир кунда икки тобут чиқардик» — Фарғонада даҳшатли қотиллик содир бўлди
Фарғона вилояти, Бувайда туманида эркак қайнотаси ва хотинининг қотилига айланди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, мунтазам жанжаллар сабаб аёл болалари билан отасининг уйига кетиб қолган бўлган. Эр болаларини олиш учун жанжал қилиб бораверган.
Марҳумнинг яқинларига кўра, қотил кечаси уйга бостириб кириб қайнотасининг кўкрагига пичоқ санчган, отасини ҳимоя қилишга уринган хотинини ҳам пичоқлаб ўлдирган.
«Бир кунда икки тобут чиқардик», дейди марҳумнинг ўғли. Аёлнинг икки нафар фарзанди етим қолган.
Фарғона вилояти прокуратурасига кўра, ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Бувайда тумани прокуратураси томонидан бир нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) иккинчи қисми «а» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter