Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ҳафтада 347,9 миллион сўм жарима

Бир ҳафтада 347,9 миллион сўм жарима

Фото: «Xabar.uz»

Фуқаролар ва жамоатчиликнинг мурожаатлари юзасидан давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 1477 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси сайтида маълум қилинди.

Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 1238 нафар шахсга нисбатан 347,9 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Жумладан:

  • савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 5 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан 0,9 миллион сўм,

Шундан:

а) харидорга товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счет) бермасдан сотиш (хизмат кўрсатиш) ҳолатлари бўйича 2 нафар шахсга нисбатан 0,3 миллион сўм;

б) назорат-касса машиналарини қўллаш тартибига риоя этмаслик ҳолатлари бўйича 1 нафар шахсга нисбатан 0,2 миллион сўм;

в) тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига риоя этмаслик ҳолатлари бўйича 1 нафар шахсга нисбатан 0,2 миллион сўм;

г) нархларни асоссиз равишда ошириш ҳолатлари бўйича 1 нафар шахсга нисбатан 0,2 миллион сўм маъмурий жарималар;

  • бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 57 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига асосан 49,1 миллион сўм;
  • уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 215 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси 2-қисмига асосан 37 миллион сўм;
  • даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 207 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси 3-қисмига асосан 35,6 миллион сўм;
  • ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 175 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 1-қисмига асосан 31 миллион сўм;
  • автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 1 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763-моддасига асосан 0,9 миллион сўм;
  • солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 366 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1-қисмига асосан 63 миллион сўм;
  • дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 18 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 3-қисмига асосан 31 миллион сўм;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 194 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 6-қисмига асосан 100 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг