Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Билайн» нотўғри ечилган 420 долларни абонентга қайтариб берди

«Билайн» нотўғри ечилган 420 долларни абонентга қайтариб берди

Фото: «Спутник»

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро Ж.Мўминов Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мобил алоқа хизматини кўрсатувчи компаниядан норози бўлиб мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, фуқарога иш жойидан берилган, «Билайн» компаниясига тегишли бўлган рақамни огоҳлантирмасдан ўчирган ҳамда орадан 12 кун ўтиб қайта ёққан. Сўнг эса компания абонентнинг 526 доллар қарздорлик борлигини билдирган.

Аризани ўрганиш давомида абонентнинг телефон рақамига ҳисобланган қарздорликнинг 420 доллари нотўғри экани аниқланди ва пуллар эгасига қайтарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг