Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Билайн» фикридан қайтди: абонент тўлови февраль ойидан оширилмайдиган бўлди!

«Билайн» фикридан қайтди: абонент тўлови февраль ойидан оширилмайдиган бўлди!

«Билайн» компанияси офиси.

Фото: «Uzdaily»

Шу йилнинг 20 январида «Билайн» компанияси 2018 йил 1 февралдан бошлаб тариф режаларининг кунлик абонент тўлови оширилишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, кунлик абонент тўловига эга тарифларда кунлик абонент тўлови ўрта ҳисобда 66 фоизгача: «Bravo Online», «Bravo Vodiy» ва «Браво Ooo!» — 252,6 сўмдан 420 сўмга, «Zo'r-zo'r» «Mix», «Жуда оддий!» — 210,5 сўмдан 350 сўмга, «Янги О!», «Қўшнилар+», «Клик» —168,4 сўмдан 280 сўмга оширилиши белгиланган эди.

«Xabar.uz» мухбири нархлар сиёсати борасида бошқа компаниялар қандай ниятда экани билан қизиққанди. Унга кўра, «UMS» ва «UZMOBILE» мобиль операторлари абонентлар манфаатларини ўйлаб, хизматлар учун нархларни оширмаслигини билдиришди. «UCELL» компанияси эса сўровимизга расман жавоб берилишини маълум қилди.

«Xabar.uz» мавзуга қайтиб, «Билайн» компанияси томонидан абонент тўлови оширилиши сабабларини қидириб кўрган, Ўзбекистондаги телекоммуникация операторларининг ўтган йилги даромадларини ўрганган эди. Ўрганиш натижалари «Билайн»нинг иқтисодий ҳолати абонент тўлови нархини оширишга муҳтож эмаслигини кўрсатганди.

Кейинги таҳлилни сайтимизда беришга улгурмасимиздан, «Билайн» компанияси 2018 йил 1 февралдан бошлаб, кунлик абонент тўлови бўйича аввал эълон қилинган ўзгаришлар бекор қилинганини маълум қилди.

Эълонда қайд этилишича, «Билайн» тариф режалари ўз ҳолатида қолади. Шунингдек, компания юқори сифатли хизматларни тақдим этишга интилиши, аммо ҳозирда бонуслардан тўлиқ фойдаланиш қийин бўлаётганини билдирган, шу муносабат билан, нархлар қайтадан кўриб чиқилиши режалаштирилган. Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида давом этадиган тармоқни кенгайтириш ишларининг навбатдаги босқичи тугагунга қадар, абонент тўлови ўзгаришсиз қолдирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг