Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш кунда $66 миллион топган стартапчилар тақдимот тайёрлашдаги энг катта хатони кўрсатишди

Беш кунда $66 миллион топган стартапчилар тақдимот тайёрлашдаги энг катта хатони кўрсатишди

Фото: «Pixabay.com»

Стартап учун қўшимча сармоя жалб этиш шунчаки уддабуронлик ва омад маҳсули эмас. Қанчалик бачкана туюлмасин, бунинг ортида жуда оғир меҳнат ётганини айтиб ўтиш лозим.

«Business Insider» ёзишича, стартап асосчиларидан бири ва бош директори — 28 ёшли Матилда Коллин ва унинг жамоаси 5 кун ичида 66 миллион доллар ва 10 та инвестицион таклиф олишга эришди.

Фото: «Pixabay.com»

Албатта, бу ютуққа у ёлғиз эришгани йўқ, таҳлилий гуруҳ раҳбари Сирил Гантцер унинг учун сармоядорлар билан мулоқотда қўл келган воситаларни тайёрлашда кўмаклашди. Эслатиб ўтамиз, Гантцер ўз вақтида тақдимотлар тайёрлашда ном қозонган. Демак, Гантцердан «мастер-класс».

Биринчи катта хато

Гантцернинг айтишича, кўплар тақдимот тайёрлашда аудиторияга жуда катта ҳажмда ахборот беришга ҳаракат қилади. Бу уларнинг ҳали ҳам қоғоздан (ҳужжатдан) чиқиб кетма олмаганини англатади. Қоғоз ва тақдимотнинг асосий фарқи шуки, қоғоз ҳужжат ўз ҳолича дунё бўйлаб айланиб юра оладиган ва яшайдиган манба. Унда фойдаланувчи тушуниши учун нима керак бўлса шу бор. Тақдимотда эса битта слайдда биттадан ортиқ ахборот бўлмаслиги керак. Экрандаги нима эканини ўқиб, англаш учун бор-йўғи уч сония кетади. Қисқа слайдлар бутун масъулиятни маърузачига юклайди. Қисқа слайдлар аудитория фикрини керакли ўзанга буриш учун жуда керак.

Фото: «Pixabay.com»

Юқоридаги стартапга эътибор қаратадиган бўлсак, унга асос солиш тарихи, ривожланиш муаммолари ва истиқболлари слайдларда кўрсатиб берилди. Булар шунчалик ихчамлаштирилгандики, тингловчилар бор диққатини экранга эмас, маърузачига қаратишди. Гантцернинг таъкидлашича, слайдлар сони чегараланмаслиги керак. «Роман»ни сиқиб ўнта слайдга жойлагандан, улкан ахборотни жуда кўплаб кичик слайдларга бўлиб ташлаган маъқул.

Агарда сиз слайдлар сонини оптималлаштиришни истасангиз, ҳар бир слайд учун уч дақиқа сарфлаш кераклигини ёдда тутинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг