Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Белига 23 минг доллар боғлаб олган шахс аэропортда ушланди

Белига 23 минг доллар боғлаб олган шахс аэропортда ушланди

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Хоразм вилояти божхона бошқармасининг «Урганч аэропорти» чегара божхона постида 22 минг 900 долларни белига боғлаб, олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қўшни давлатга парвози олдидан божхонадан «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган йўловчилардан бирининг безовталаниши божхона ходимларининг диққатини тортган.

Шундан сўнг ушбу шахс белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, кийимлари остида белига махсус тиббий белбоғ боғлаб олгани аниқланган. Белбоғга эса чўнтаклар тикилган бўлиб, уларда божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган 22 минг 900 доллар яширилган бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан йўловчига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига биноан жиноят иши қўзғатилди.

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга 100 миллион сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни Ўзбекистондан эркин олиб чиқишларига рухсат этилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг