Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беларусь Республикасида президент сайловлари бошланди

Беларусь Республикасида президент сайловлари бошланди

Фото: «REUTERS/Vasily Fedosenko»

Беларусда мамлакат президенти сайловларида овоз бериш учун 5,7 мингдан зиёд сайлов участклари очилди. Бу ҳақда 9 август, якшанба куни Беларусь Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

«Давлат раҳбарини сайлашда 5767 та овоз бериш участкаси ташкил этилди, уларнинг ҳаммаси сайловчиларни қабул қилишга тайёр», — деб ёзади «ТАСС».

Яна 44 та сайлов участкаси дунёнинг 36 та мамлакатида очилади. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан 08:00 дан 20:00 гача очиқ бўлади (Тошкент вақти билан 10:00 дан 22:00 гача).

Марказий сайлов комиссияси бешта номзодни рўйхатга олган — Андрей Дмитриев, Анна Канопацкая, Александр Лукашенко, Светлана Тихановская, Сергей Черечень. Иккита номзод — Виктор Бабарико ва Валерий Цепкалони рўйхатга олиш рад этилди.

Амалдаги президент Александр Лукашенко 1994 йилдан бери мамлакатни бошқариб келмоқда. Агар у ғалаба қозонадиган бўлса, бу унинг олтинчи муддатга сайланиши бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг