Бектемир рақибини нокаут қилди
Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида «Президент кубоги» мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унинг навбатдаги кунида беш нафар боксчимиз рингга кўтарилди, деб хабар бермоқда «ЎзА».
Ҳамюртларимиз иштирокидаги бешта жангнинг учтасида ғалаба қўлга киритилган бўлса, иккитасида мағлубият қайд этилди.
Жумладан, -60 кг. вазнда жанг ўтказган Шунқор Абдурасулов филиппинлик рақиби Суарес Коронелга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва уни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди – 5:0.
-69 кг. вазнлилар ўртасида Маҳмуд Ғоипов хитойлик Маимаититу Ерсунни енгишга эришди – 3:2.
Бектемир Мелиқўзиев (81 кг.) эса ҳиндистонлик Деваншу Жаивални иккинчи раунддаёқ нокаутга учратди.
Икки боксчимиздан бу гал омад юз ўгирди. Жасурбек Латипов (52 кг.) мезбонлар вакили Ануар Музаппаровга 1-раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учраган бўлса, Улуғбек Мубинов (+91 кг.) россиялик Максим Бабанинга йирик ҳисобда енгилди – 0:5.
Баҳслар бугун ҳам давом эттирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter