Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бекободда ота ва ўғли ис гази сабаб вафот этди

Бекободда ота ва ўғли ис гази сабаб вафот этди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ота ва унинг ўғли ис газидан вафот этди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 22:00 ларда «Мустақиллик» МФЙда яшаган фуқаро Д.Т. ўз уйида турмуш ўртоғи Р.Т. ва вояга етмаган фарзанди Ф.И.лар билан бирга шу уйнинг ётоқхонасида ухлаган.

Эртаси куни соат 8:00 ларда фуқаро Э.Б. (марҳумнинг амакиси) ётоқхонага кирган вақтида хона ис газидан ҳидланиб кетгани, 43 ёшли жияни Д.Т. ва 12 ёшли невараси вафот этгани, келини Р.Т. эса карахт ҳолатда эканини кўрган.

Бекобод туманлараро суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум ота-боланинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида содир бўлган. Туман тиббиёт бирлашмаси бемор Р.Т. номаълум этиология газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанганини маълум қилган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг