Байрут портида кучли ёнғин содир бўлди
Ливан пойтахти Байрут портида кучли ёнғин кузатилиб, ҳудудни қора тутун қоплаб олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Ливан Қизил Хоч директори OTV телеканалида бу ёнғин турли ахлатларни ёқишдан ҳосил бўлган дея маълум қилган.
Ливан армияси вакиллари эса эркин божхона зонасида мотор мойлари ва шиналари бўлган омборда ёнғин чиққанини айтган.
Ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар ишламоқда. Уларга армия вертолётлари ёрдам бермоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Байрут портида кучли портлаш юз берди. Портлашга узоқ туриб қолган аммиак селитраси сабаб бўлгани айтилди. Натижада 190 киши қурбон бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter