Байроқдоримиз ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли дебют қилди
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков (-57 кг) Париж олимпиадасидаги иштирокини ғалаба билан бошлади.
Иккинчи даврадан баҳсларга киришган ҳамюртимиз швециялик Набил Иброҳимга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди.
Энди у ярим финал йўлланмаси учун Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) / Хосе Куилес (Испания) жуфтлигининг ғолиби билан беллашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter