Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади

Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан 1-3 сентябрь дам олиш кунларига тўғри келмоқда.

Юртимиздаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрамни кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (ПФ-108-сон) га мувофиқ жорий йил сентябрь ойи пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилган ҳолатда пенсионерларга тўланиши таъминланади.

Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг