Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Байрам кунлари чироқ ўчмайди» — Энергетика вазирлиги

«Байрам кунлари чироқ ўчмайди» — Энергетика вазирлиги

Фото: «Xabar.uz»

Юртимизда Рамазон ҳайити байрами ҳамда Хотира ва қадрлаш кунларини юқори даражада ўтказиш мақсадида Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари томонидан истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилди, дейилади вазирлик хабарида.

Хусусан, байрам кунлари:

  • Электр станциялар, нефть ва газ объектларининг штат режимида ишлаши таъминланади;
  • Электр тармоқларида фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 504 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди;
  • Истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида туну-кун ишлайдиган 244 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди;
  • Юртимиздаги 2 000дан ортиқ жомеъ масжидларининг энергия русурслари таъминоти ҳолати назоратга олинди;
  • Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлардаги электр тармоқлари назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май, душанба кунига тўғри келиши тўғрисида қарор қабул қилди. Шунга асосланган ҳолда, Президентнинг тегишли қарори эълон қилинди. 3 ва 4 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг