Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байденни ҳокимиятдан четлатишга уринишмоқда

Байденни ҳокимиятдан четлатишга уринишмоқда

Машҳур конгрессмен Маржори Тейлор Грин Конгрессга АҚШ президенти Жо Байденга, шу жумладан Афғонистонга нисбатан учта импичмент эълон қилишни таклиф қилди.

Жоржиялик республикачи, Конгрессга Байденни 10 минг америкаликни афғон Толибонлари ҳукмронлиги остида қолдиргани учун ҳокимиятдан четлатиш тўғрисида резолюция лойиҳаларини тақдим этганини айтди. 

Унинг сўзларига кўра, президент АҚШнинг жанубий чегарасида инқирозга йўл қўйиб, иммиграцион қонунларни бузган ва ижарачиларни кўчириш бўйича мораторийни узайтирган ҳолда Олий суднинг позициясига зид равишда қонун чиқарувчи ваколатларини ўз зиммасига олган.

«Жо Байден президент бўлган қисқа етти ой ичида Америка бутун дунё олдида обрўсини йўқотди. Унинг шафқатсиз ҳаракатларига  шунчалик аниқ далиллар борки, унга нисбатан импичмент эълон қилиниши керак», — дея таъкидлайди конгрессмен ўз баёнотида.

Унинг ташаббуси Конгрессда муваффақият қозониш эҳтимоли кам, чунки иккала палата ҳам Байденнинг демократ шериклари томонидан назорат қилинади.

Грин жамоатчиликни бир неча бор ҳайратда қолдирди, ҳар хил фитна назарияларини илгари сурди, коронавирус хавфини шубҳа остига олди ва  эпидемияга қарши чораларга қарши чиққани сабабли Тwitter томонидан бир неча бор блокланган.

У бир вақтлар ниқоб режимини Холокост даҳшатлари билан солиштирган, лекин кейин сўзларини қайтариб, кечирим сўраганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг