Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда муддатидан олдин президент сайлови май ойида ўтказилиши мумкин

Жанубий Кореяда муддатидан олдин президент сайлови май ойида ўтказилиши мумкин

Фото: Korea.net

Жанубий Кореяда муддатидан олдин президент сайлови 2025 йилнинг май ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда, деб хабар берди Yonhap.

Ҳозир мамлакатда ички сиёсий вазият ҳар қачонгидан кескинлашган. Сиёсий кун тартибидан уч масала ўрин олган:

  • Конституцион суднинг импичмент бўйича якуний қарори қачон чиқарилади?
  • Қарор қандай бўлади — импичмент тасдиқланадими ёки рад этиладими?
  • Агар импичмент тасдиқланса, муддатидан олдин президент сайлови қачон ўтказилади?

Экспертларга кўра, суд импичментни тасдиқласа, мамлакатда муддатидан олдин сайлов май ойида бўлиб ўтади. Ҳар икки сиёсий куч воқеаларнинг эҳтимолий ривожига тайёрланмоқда.

Хусусан, ҳукмрон партия консерватив электорат (сайловчилар)га таянмоқчи. Мухолифат эса ҳукумат алмашиши учун «барча фронтлар»га кучларини ташлаган.

«Нима бўлган тақдирда ҳам келаётган ҳафталар сиёсий воқеаларга бой бўлиши кутиляпти», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг