Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден хорижга сафарларини қайси мамлакатлардан бошлаши маълум қилинди

Байден хорижга сафарларини қайси мамлакатлардан бошлаши маълум қилинди

Фото: «VTimes»

АҚШ президенти Жо Байден хорижга сафарларини Брюссель ва Буюк Британиядан бошлайди. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди.

Жо Байденнинг АҚШ президенти сифатидаги илк ташрифи 2021 йилнинг июнь ойида бошланади: у НАТО штаб-квартираси ҳамда Европа иттифоқининг етакчи институтлари жойлашган Брюссель (Бельгия) ҳамда G7 саммитига мезбонлик қилувчи Буюк Британияга боради, дейилади Оқ уй расмий хабарида.

«Бу президентнинг илк хорижий сафарлари. Ушбу ташрифлар унинг ўзаро иттифоқларимизни тиклаш, трансатлантик муносабатларни жонлаштириш борасидаги интилишлари ифодаси бўлиб, глобал муаммоларни ҳал этиш ва Америка манфаатларини яхшироқ ҳимоя қилишда иттифоқчиларимиз ва кўп томонлама ҳамкорларимиз билан яқиндан ҳамкорлик қилишни кўзда тутади», — дейилади хабарда.

Жо Байден Корнуоллдаги G7 саммитида қатнашишдан ташқари (11–13 июнь), «Катта еттилик» мамлакатлари етакчилари, хусусан, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг