Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден «уйғурларнинг эксплуатацияси» учун Хитойга босим ўтказмоқчи

Байден «уйғурларнинг эксплуатацияси» учун Хитойга босим ўтказмоқчи

АҚШ президенти Жо Байден G7 иттифоқчиларини мусулмон уйғурлар яшайдиган Шинжон вилоятида мажбурий меҳнатдан фойдаланаётган Хитойга нисбатан босимни кучайтиришга чақирмоқчи. Бу ҳақда 24 апрел куни Оқ уйдаги манбасига асосланиб Reuters хабар берди.

«Катта еттилик» давлатларининг саммити 2021 йилнинг июн ойида Британиянинг Корнуол ярим оролида бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчиларининг сўзларига кўра, унда Жо Байден «демократик ва автократик давлатлар ўртасидаги стратегик рақобат» мавзусига эътибор қаратади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг