Байден Украинанинг НАТОга қабул қилиниши хавфи ҳақида гапирди
АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, Украинанинг уруш тугашидан олдин НАТОга қабул қилиниши Шимолий Атлантика алянси ва Россия Федерацияси ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувга таҳдид солади. Бу ҳақда Америка ОАВлари хабар бермоқда.
Байденнинг фикрича, алянсда Украина ҳозир, можаро юз бериб турган бир пайтда НАТОга қабул қилиниши керакми ёки йўқми деган масала мавжуд.
Унинг таъкидлашича, агар бу амалга ошадиган бўлса, унда НАТО ҳудудининг ҳар бир қаричи учун курашади.
«Агар уруш бўлса, унда биз ҳаммамиз қатнашамиз. Агар ҳаммаси шундай бўлганида, биз Россия билан уруш ҳолатида бўлардик», — деди АҚШ президенти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter