Байден G7 саммитида қироллик протоколини бузди
AҚШ президенти Жо Байден Буюк Британиянинг Корнуолл шаҳрида бўлиб ўтган «Катта еттилик» (G7) саммитида қироллик протоколини бузди, деб хабар берди Daily Star.
Қоидага кўра, қирол оиласи аъзолари тадбирга охирги бўлиб келиши ва биринчи бўлиб кетиши керак.
Бироқ Байден ва унинг рафиқаси Жилл белгиланган учрашувга Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва қирол оиласининг бошқа аъзоларидан бир неча дақиқадан сўнг етиб келишди.
Шунга қарамай, бу ҳодиса Елизавета II нинг кайфиятига таъсир қилмади, дея таъкидлашмоқда журналистлар. У Aмерика раҳбарини яхши кутиб олган. У билан лавозимга киришганидан бери биринчи марта кўришди.
11 июнь куни Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки қироличанинг Байден билан учрашувидан олдин Елизавета II унвонини номлашда иккита хатога йўл қўйганди. Хусусан, уни «Aнглия қироличаси» деб атаган. Ваҳоланки, бу атама 1707 йилдан бери қўлланилмаяпти.
Куни кеча — 12 июнь куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II 95 ёшга тўлгани расман нишонланди. Монархнинг таваллуд куни анъанавий тарзда июнь ойининг иккинчи шанбасида байрам қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter