Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден АҚШ президентлигида 2028 йилгача қолмоқчи

Байден АҚШ президентлигида 2028 йилгача қолмоқчи

АҚШ президенти Жо Байден ўз тарафдорларига 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди. Бу ҳақда Washington Post газетаси нашри ёзмоқда.

Ёш ва рейтинг бўйича ишончсизликлар фонида Байден ўзининг яна бир муддат раҳбар бўлиб қолиш истагига барчани ишонтиришга уринмоқда, дейилади хабарда. 2024 йилда Байден 81 ёшга тўлади ва унинг ҳаракатларини ҳозирда аҳолининг қарийб 36 фоизи қўллаб-қувватламоқда.

«Ундан эшитган ягона яхши нарсам — у яна номзодини қўйишни режалаштираётгани. Ва мен бундан хурсандман»,— деган Байденнинг дўсти ва собиқ демократ сенатор Крис Додд.

Флоридалик адвокат, партиянинг асосий ҳомийси Жон Морган Байденнинг соғлиғи унга янги муддатга боришга имкон беришига шубҳа қилмоқда.

«Келгуси уч йил ичида унинг соғлиғи қандай бўлади? Мен нима ҳақида гапираётганимни тушуниш учун Америкадаги ўлим жадвалларини кўриб чиқиш кифоя»,— дея таъкидлаган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден операцияга кирганида вице-президент Камал Харрис президент ваколатларини бажарганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг