Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

The Hill: Жо Байденнинг рейтинги кескин пастлаб бормоқда

The Hill: Жо Байденнинг рейтинги кескин пастлаб бормоқда

The Hill томонидан эълон қилинган сўров натижаларига кўра, президент Жо Байденнинг рейтинги пасайишда давом этмоқда.

Сўровнома USA Today ва Суффолк университети томонидан 3-5 ноябр кунлари ўтказилган. Унга кўра, Байденни маъқуллаш рейтинги аввалроқ бу кўрсаткич 40 фоизни ташкил этган бўлса, энди бу натижа 38 фоизга тушиб кетган.

Сўровнома шуни кўрсатдики, унда иштирок этганларнинг 46 фоизи Байден ўз президентлигида кутилганидан ҳам ёмонроқ иш кўрсатяпти, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, сўровномада қатнашган 64 фоизи демократларнинг 28 фоизи Байденнинг 2024 йилда қайта сайланишини истамаслигини айтган.

Қайд этилишича, АҚШ президентини ижобий рейтинги бир неча ҳафтадан бери пасайиб бормоқда.

Шундай қилиб, агар сентябр ойида ўтказилган сўровда Байденнинг маъқуллаш рейтинги 48 фоизга етган бўлса, октябр ойи охирида у аллақачон 43 фоизни ташкил этганди.

Янги сўровнома USA Today - Суффолк университети сўрови стационар ва мобил телефонлар орқали рўйхатга олинган 1000 нафар сайловчи ўртасида ўтказилган. Сўровномадаги хатолар кўрсатгичи 3,1 фоиз пунктни ташкил қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг