Бахтиёр келин Байрутдаги портлашдан бир неча сония аввал тушган фото, давоми видеода
Байрутдаги портлаш пайти шаҳарда ҳаёт қайнаётган эди. Бу кун байрутлик икки ёш (балки кўплаб инсонлар) учун унутилмас кун бўлиб қолиши керак эди. Уларнинг тўйи бўлаётганди. Аммо хотиржамлик, байрамона кайфиятни порт томондан келган портлаш тўлқини бир зумда супуриб кетди.
Бахтга қарши бу кунни энди бутун Ливан эсдан чиқара олмайди...
Гўзал Байрут кўчалари қандай қилиб бир неча сонияда вайронага айлангани сураткаш-видеочи Маҳмуд Нақиб олган тасвирларда. Этни жимирлатиб юборадиган, ҳаётни, тинчликни ҳар бир сониясига қадрлашга ундовчи кадрлар. Кўришни тавсия этамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter