Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бахти Ташкентский»нинг яқин одами чегарада қўлга олинди

«Бахти Ташкентский»нинг яқин одами чегарада қўлга олинди

Фарғонада «Бахти Ташкентский»га  яқин жиноий алоқаси бўлган Д.Х.Х. ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берган. 

Хабарга кўра, 1992 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган Д.Х.Х. қўшни Қирғизистонга қочиб ўтмоқчи бўлган пайтда «Дўстлик» чегара постида қўлга олинган.

Унга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ «Бахти Ташкентский» лақаби билан машҳур Бахтиёр Қудратуллаевнинг қўлга олингани ҳақида хабарни тасдиқлаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг