Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бахмаллик ўқувчилар ҳарбий қисм меҳмони бўлди

Бахмаллик ўқувчилар ҳарбий қисм меҳмони бўлди

Жиззах вилояти Бахмал туманидаги мактаб ва коллеж ўқувчилари Марказий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда меҳмон бўлишди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, «Очиқ эшиклар куни» деб номланган тадбир оловқалб ёшлар учун ҳақиқий машғулотлар майдонига айланди. Ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб, машғулотларга жалб этилди. Ҳарбий қисм ҳудудда тоғда дуч келадиган барча тўсиқ ва элементларни ўзида мужассам этган тоғ тайёргарлик мажмуаси бунёд этилган. Бу ерда йигит-қизлар машғулот раҳбари кичик сержант Алишер Каттақуловдан қояларга чиқиб-тушиш, тўсиқлардан ошиб ўтиш, жароҳатланган беморни вертолёт қўниши қулай бўлган баландликка кўчириш, тоғ дарёларидан ўтиш, экстремал шароитларда яшовчанликни ошириш, тоғда дала чодирларини хавфсиз жойларга ўрнатиш каби ҳарбий тайёргарликка оид илк сабоқларни ўрганишди.

Айниқса, 30 метрлик тик баландликка чиқиб-тушиш машқи қизғин тус олди. Бахмаллик қизлар ҳарбий тоғ анжомларни кийиб, куч ва маҳоратда йигитлардан кам эмасликларини исботлашга интилди.

Шунингдек, ўқувчилар жанговар техникаларни имконияти ва қурол-аслаҳалари, ўқотар қуролларни тавсифланиши, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳаво десант тайёргарлиги, сувли тўсиқлардан ўтиш, алоқа ва муҳандислик тайёргарлиги каби ўндан ортиқ ўқув жойларида бўлишди. Кўргазмали-амалий машғулотлар давомида қизиқиш билдирган ёшларга ҳарбий амалий машқ турлари бўйича шуғулланиш имконияти яратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг