«Барселона» ўз мухлисларини хурсанд қилди
Каталониянинг «Барселона» клуби бугун яна бир футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Куни кеча бразилиялик Рафинья харид қилинаётгани маълум бўлган бўлса, бугун эркин агентга айланган Усмон Дембеле билан шартнома узайтиргани эълон қилинди.
Клубни текинга тарк этиш ҳуқуқига эга бўлган франциялик ҳужумчи клуб раҳбарияти таклиф қилган шартларга кўнди ва янги келишувга эришди. Эътиборлиси, у олдинги шартномасига қараганда анча кам маош олади.
Дембеленинг Барселонада қолишига Хавининг хизмати катта бўлгани айтилмоқда.
Дембеле ўтган мавсумда «Барса» таркибида Ла Лига доирасидаги 21 учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 13 голли узатмани ёздириб қўйган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter