Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона»га жиддий айблов қўйилди

«Барселона»га жиддий айблов қўйилди

«Барселона» клуби Испания Қироллик футбол федерацияси собиқ вице-президенти Энрикес Негрейрага пора берганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда El Debate хабар бермоқда.

Aниқланишича, клуб мутахассисга умумий ҳисобда 7,5 миллион евро тўлаган. Барселона шаҳри Тергов суди раҳбари Хоакин Aгирре бу тўловни жамоа манфаатларини илгари суриш учун ноқонуний ҳаракат деб баҳолади.

Бу ишда амалдор ва «Барселона»дан ташқари Негрейранинг ўғли, шунингдек, Каталония клубининг собиқ президентлари Хосеп Бартомеу ва Сандро Росел ҳам айбланмоқда.

Қайд этилишича, айни дамда Испания фуқаролик гвардияси RFEF судялар техник қўмитаси қароргоҳида тинтув ўтказмоқда.

Aйтилишича, Негрейра ҳакамлар ҳақидаги хабарларни «Барселона»га етказган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг