Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банк номидан 4.000.000 сўм берилиши ҳақидаги хабарлар бўйича огоҳлантириш берилди

Банк номидан 4.000.000 сўм берилиши ҳақидаги хабарлар бўйича огоҳлантириш берилди

Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки номидан зарарли ҳавола орқали тарқатилаётган «Ўзбекистон Миллий банки томонидан давлат субсидияси. Анкета маълумотларини киритиш орқали Сизда 4.000.000 сўм олиш имконияти бор» мазмунидаги хабарлар тарқатилди.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ушбу хабарларга асло ишонмасликни, улар ёлғон эканини маълум қилди.

«Номаълум манзилдан келган ҳаволага кирманг, реклама қилинаётган ташкилотнинг расмий манзилига мурожаат қилиб, маълумот олинг.

Эҳтиёт бўлинг, фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.

Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг