Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баллондаги суюлтирилган газни тарозида ўлчаб олишга ҳақлисиз

Баллондаги суюлтирилган газни тарозида ўлчаб олишга ҳақлисиз

Фото: «Xabar.uz»

Истеъмолчи  суюлтирилган газ баллонларини қабул қилишда унинг оғирлигини ўлчаб берилишини талаб қилишга ҳақли, деб хабар бермоқда Истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш Агентлиги расмий канали.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 август «Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги» 646-сон қарорида худди шу ҳақда маълумот олишингиз мумкин.

Яъни қарорнинг 11-боб, 63-моддасида газ таъминоти ташкилоти истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш учун автотранспорт воситаларида назорат тарозиси бўлишини таъминлашга мажбурдир, деб белгилаб қўйилган. Демак, ҳар бир истеъмолчи баллонда тарқатилаётган суюлтирилган газ оғирлигининг меъёрда эканлигини билишга ҳақли.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабарига кўра, республика бўйича барча ҳудудлардаги  аҳоли  истеъмолчиларига  847 та махсус автотранспорт воситаларида суюлтирилган газ етказиб берилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги  646-сонли қарорида маиший газ баллонларини электрон тарозида ўлчаб, истеъмолчиларга етказилиши белгиланган бўлиб, барча юк автомашиналари электрон назорат тарозилари билан таъминланган.

Жамиятда фаолият олиб борувчи ҳайдовчи ва чилангарлар орасида газ баллонларини ўлчамасдан истеъмолчиларга тарқатиш ҳолатлари учраса, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Call-марказдагидаги 11-04 қисқа рақамига телефон қилиб шикоят ва таклифлар қолдириш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг