Баҳром Ашрафхонов лавозимидан озод қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Баҳром Боходирович Ашрафхонов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Баҳром Ашрафхонов ушбу лавозимга 2019 йил 1 февралда тайинланганди.
Бунгача у «Ўзбекнефтгаз» раислиги вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter